«Астана Балет» саҳнасида «Ромео ва Жульетта» намойиш этилди

«Астана Балет» саҳнасида «Ромео ва Жульетта» намойиш этилди

Давлат академик рақс театри пойтахтга абадий классика билан келди. Қозоғистон балетининг афсонасига айланган Бўлат Аюханов талқинидаги бир актли «Кармен-сюита» ҳамда «Ромео ва Жульетта» спектакллари алматилик артистлар ижросида «Астана балет» театрида намойиш қилинди. Ўзаро ёвлашган Монтекки ва Капулетти оилаларидан бўлган ёш юракларнинг фожиали муҳаббатига хореограф янгича ёндашган. Унинг версиясига кўра, балет атиги 20 дақиқа давом этади, аммо асл нусхадаги кучли эҳтиросларни тўла-тўкис тақдим этади. Бундан ташқари, постановкада томошабинлар янги персонаж - «Тун маликаси»ни учратади. Бу образ севишганларнинг фожиасини башорат қилади. Буларнинг ҳаммаси Пётр Чайковскийнинг ром этувчи мусиқаси асосида тақдим этилади. 

Гульфида Ғафурова, Қозоғистон Республикаси Давлат академик рақс театри бадиий раҳбари: 

- Биласизми, «Ромео ва Жульетта», репертуаримиздаги бошқа кўплаб спектакллар каби, муаллифлар тез-тез мурожаат этадиган буюк асарлар асосида яратилган. Унда муҳаббат, нафрат, душманлик мавзулари бор, кўпчиликка таниш. Жуда чиройли балет, Чайковский мусиқасига басталанган. Менимча, айнан шу сабабли мана шу балет танланди. Видеопроекциядан ҳам фойдаланилади, биз мазкур спектакль ўзимизда мунтазам қўйилишини таъкидлашни истардик. 

Симбат Мақсут, Қозоғистон Республикаси Давлат академик рақс театри бадиий раҳбари: 

- Бизнинг балетда «Тун маликаси» персонажи бор. У ўлимни, фожиани башорат қилади. У ҳамиша Ромео ва Жульеттани таъқиб этади. Асл вариантда бундай персонаж йўқ. Лекин у орқали ярим соат давомида қаҳрамонларни ўлим кутаётганини кўрамиз. Тақдири фожиали эканлигини англаймиз.