Talis 2024: Қозоғистон педагоглар меҳнатини қадрлаш бўйича дунёда иккинчи ўринда

Talis 2024: Қозоғистон педагоглар меҳнатини қадрлаш бўйича дунёда иккинчи ўринда

Қозоғистон педагоглар меҳнатини қадрлаш даражаси бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллади. Иқтисодий ҳамкорлик ва таълим ташкилоти ўтказган TALIS-2024 таълим ва ўқитиш бўйича халқаро тадқиқот шундай натижа берди. Маориф вазирлигида маълум қилишларича, мазкур кўрсаткичга таълим тизимидаги ижобий ўзгаришлар ва Давлат раҳбари бошлаб берган ислоҳотлар, «Педагог мақоми тўғрисида» қонуннинг рўёбга чиқарилиши туфайли эришилди. Тегишли вазирлик сунъий интеллектдан оқилона фойдаланиш, академик ҳалоллик тамойилларини ривожлантиришга эътибор қиляпти. Таъкидлаш лозимки, TALIS тадқиқоти таълим муҳити, ўқитувчилар ишлаш шароити, касбий ўсиш имкониятлари, педагогик амалиёт ва касбий талабларни ҳисобга олади. Тадқиқотларда Қозоғистоннинг етти минг нафар педагоги ва 370 нафар мактаб директори қатнашди.


Абдумалик Сарманов таржимаси