Қозоғистон ва Италия олимлари ҳамкорлик ҳамда қўшма
илмий лойиҳалар натижаларини муҳокама қилди. Астанада «Фан ва ижод» анжумани
бўлиб ўтди. Тадбир Nazarbayev University томонидан Италиянинг Қозоғистондаги
элчихонаси ва Италия маданият институти билан ҳамкорликда ташкил қилинган.
Тадқиқотчиларнинг диққат марказида рақамлаштириш, сунъий онг имкониятлари,
шунингдек, фандаги гуманитар ва табиий-техник йўналишларнинг самарали симбиози
мавзулари бўлди. Кейинги мавзу учун креатив саноатдаги инновациявий ишланмалар
мисол бўла олади. Мутахассислар айтишича, ҳозирги пайтда Қозоғистонда маҳаллий
тадқиқотчиларнинг самарали ноу-хаулари жорий этилиши кўзланган. Итальян
олимлари билан ҳамкорлик эса имкониятларни фақат кенгайтиради.
Елтай Рахманов, Nazarbayev University Тиббит мактаби
ўқитувчиси:
- Биздаги энг инновациявий лойиҳалардан бири — кардиология
соҳасидаги тадқиқот бўлиб, кам инвазивли технологиялар қўллаш орқали ташхислаш
усулларини такомиллаштиришга қаратилган. Иккинчи лойиҳа реабилитация билан
боғлиқ. Technobody ва Technogym сингари йирик итальян инновация компаниялари
билан ҳамкорлик туфайли Қозоғистондаги чекка ҳудудлар аҳолисига телереабилитация
ускуналари билан масофавий реабилитация ёрдами кўрсатиш имконияти пайдо бўлди.
Антонелло
Де Риу, Италия
Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси:
- Италия Қозоғистон билан кенг шерикликка аҳамият
қаратишини таъкидлашим керак, бу маданий соҳадаги ҳамкорликда, хусусан,
яқиндагина тузилган маданият институти мисолида ҳам тасдиғини топади. У Алматида
жойлашади, аммо бутун мамлакат учун ишлайди, бир қатор муҳим лойиҳалар рўёбга
чиқади. Муҳим ишлардан яна бири - итальян адабиёти дурдоналарини қозоқ тилига
таржима қилиш.
Абдумалик Сарманов таржимаси

