Астанада Рақамли Ҳукуматни қўллаб-қувватлаш маркази янги лойиҳалари
тақдимотини ўтказди. Сўнгги тўрт йил двомида унда 1 минг 300 тадан зиёд жараён
такомиллаштирилди, турли соҳалар – транспорт ва саноатдан тортиб, маорифгача 20
тадан зиёд рақамли ечим жорий этилди. Демо дей анжуманида давлат органлари ва
квазидавлат секторида ишлатилаётган лойиҳалар кўрсатилди. Улар қаторида майда йўл-транспорт
ҳодисаларини полияция ва судни аралаштирмай ҳал этишга қаратилган мобил илова
ҳам бор. Суғурта пулини тўлаш 40 кундан 5 кунгача қисқаради. Учувчисиз
авиатизимларни рўйхатдан ўтказишга мўлжалланган хизмат орқали ариза беришдан
тегишли гувоҳномага олишгача бўлган барча жараёнлар онлайн амалга оширилади. Хизмат
муддати 3 марта қисқаради.
Алия Ўспанова, Рақамли Ҳукуматни қўллаб-қувватлаш маркази ижрочи директори:
- Биз ҳар куни турли вазирликлар, ҳокимликлар, минтақаларга қарашли, у
ёки бу даражада давлат тизимига интеграция қилинган 300 тадан зиёд ахборот
тизимини кузатиб борамиз. Бизнинг вазифа: ахборот технологиялари соҳасида
нималар юз бераётганини, қандай ўзгаришлар борлигини аниқ тушуниш, яна қандай
ишларни амалга ошириш кераклигини кўрсатиб бериш. Шу тариқа, таҳлил асосида
лойиҳалар мониторинги ўтказамиз.
Бахтияр Мухаметкалиев, Рақамли Ҳукуматни қўллаб-қувватлаш маркази бош
директори:
- Биз ҳозир мантақаларни рақамлаштиришга фаол ёрдам бера бошлаймиз.
Лекин бунда ҳар бир минтақанинг ўзига хос жиҳатларини ўрганиб чиқамиз. Дейлик,
Қўстанай вилоятини олсак, унда агросаноат мажмуаси ва автомобиль ишлаб чиқариш
ривожланяпти. Тегишлича, Қарағанди йўналишини олсак, унда Қарағанди металлургия
кластери бор, тегишлича, меҳнат хавфсизлигини таъминлаш ва ишлаб чиқаришни
ривожлантириш ўта зарур. Биз нимани қандай такомиллаштириш бўйича тегишли
вазирликлар билан бирга таклифлар ишлаб чиқамиз. Нимани қандай яхшилаш ҳақида
биргаликда фикр юритамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

