Қозоғистон минтақалари ва шаҳарларида энергетикани, шу жумладан, атом энергетикасини ривожлантириш масаласи кенг муҳокама қилиняпти. Куни-кеча Алматида бизнес, жамоат ташкилотлари ва таълим муассасалари вакиллари тўпланди. Қатнашчилар АЭС қурилиши республикада энергия тақчиллигини мажмуавий шаклда ҳал қилиши мумкинлигини таъкидлашди. Кўп қаватли хавфсизлик тизимига эга кучли энергия манбаси ишга тушиши мамлакатда электроэнергия нархи барқарор ва ҳамёнбоп бўлишини таъминлаши айтилди.
Ертуған Умбетқулов,
Energo University профессори:
- Ниҳоят, икки тарифли тизим ишга туширилади, тунги нархлар қўйилади, база вазифасини бажарувчи атом электростанциялари кўнгилдаги тартибда ишласа, биз энергия тўпловчи ускуналарни ишлата оламиз. Улар кечалари қувват олади.
Бўлажак энергетикларнинг фикрича, АЭС - ишончли ва экологик тоза электр манбаи ҳисобланади. Атом станциялари об-ҳаво шароитига боғлиқ эмас.
Бу эса уларнинг мунтазам ишлашига имкон
беради.
Алишер
Сабитули, талаба:
- Бўлажак энергетик сифатида атом энергияси
ҳамиша устувор бўлишини айта оламан, чунки барча ривожланган давлатларда атом энергетикасидан
фойдаланилади. У
яшил энергетикага
нисбатан барқарор, айни вақтда нисбатан арзон энергия бера олади. Бу соҳада кадрлар,
мутахассислар кўпроқ бўлса, янада кўпроқ энергия олиш имконияти бўлади.
Қарағандилик фаолларнинг таъкидлашича, келгуси референдум
кенг умуммиллий мулоқот ва «тингловчи давлат» концепцияси рўёбга чиқарилиши
намунаси бўла олади.
Дмитрий Полтаренко, Қарағанди вилояти
Фуқаролик альянси ҳамжамияти президенти:
- «Тингловчи давлат» концепцияси ва шундай муҳим
масаланинг референдумда ҳал қилинаётгани. Бу Қозоғистоннинг янги йўлдан
бораётганини кўрсатади. Ўзининг ва фарзандларининг келажагига эътиборсиз
бўлмаган ҳар бир Қозоғистон фуқаросини референдумда қатнашишга чақираман, бу
жуда муҳим.
Абдумалик Сарманов таржимаси