Нейротармоқларнинг ишлаш тамойилларини тушуниш мактаб ўқувчиларининг келажакдаги меҳнат бозорига мослашиши учун жуда муҳим. Истанбул техника университети академиги Иброҳим Шаянинг таъкидлашича, рақамлаштириш даврида рақобатбардош бўлиш учун бўлажак мутахассислар технология қандай ишлашини билишлари керак. Шу сабабли сунъий интеллект соҳасидаги таълим AI механизмларини чуқур ўрганиш, ахлоқий меъёрлар ва хавфсизлик чораларига риоя қилишни ўз ичига олиши керак. Мутахассиснинг фикрича, бу борада давлат, университетлар, мактаблар ва мутахассислар тиғиз ҳамкорликда ишлаши зарур.
Иброҳим Шая, Istanbul Technical University академиги:
- Бунда фақат ChatGPT ёки бошқа воситалардан фойдаланиш билан чекланмаслик лозим. Ўқувчилар сунъий интеллект қандай ишлашини, унинг асосидаги алгоритмлар қандай яратилишини тушуниши керак. Шунинг учун мактабларда сунъий интеллект технологияларини чуқур ўргатадиган махсус курслар зарур. Бу технологиялар туфайли ўқувчилар зарур билимларни олишлари мумкин.
Ўрта таълим тизимига сунъий интеллектни интеграция қилиш ўқитувчиларнинг ҳафтасига 10-15 соат вақтини тежаш имконини беради. Нейрон тармоқлар дарсга тайёрланиш, уй вазифаларини текшириш, зарур материаллар яратишни автоматлаштиради. Кўп давлатларда сунъий интеллект ўқитувчининг рақамли ёрдамчисига айланди. AI бўйича эксперт Амина Байкенованинг таъкидлашича, бунда ўқитувчилар ҳамда мактаблар аҳлининг рақамли саводхонлигини оширишдан ўта муҳим.
Амина Байкенова, ISSAI компанияси маҳсулотлар ва ташқи алоқалар бўйича директор ўринбосари:
- Курслар ўқитувчилар билан бирга яратилиши лозим. Энг муҳими – мактабнинг рақамли етуклик даражаси бўлиши. Яъни, СИ тўғри ишлатилии учун педагоглар, ва айниқса, директорлар сунъий интеллект нималигини, нега кераклигини ҳамда қандай ишлашини тўғри англаши лозим.
Абдумалик Сарманов таржимаси

