Мамлакатдаги мингдан ошиқ таълим объектида огоҳлик сигнали ўртатилган, 700 дан зиёд таълим масканида узлуксиз ишловчи лицензияланган қўриқлаш хизмати мавжуд. Бундан ташқари, республикадаги бир ярим мингдан ортиқ шаҳар-туман мактаблари ички ишлар органлари оператив бошқарув марказига уланган. Бу ҳақда Таълим ва фан вазирлиги Болалар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш қўмитасининг бош эксперти Тимур Қастуғанов маълум қилди. Унинг айтишича, болалар фаровонлиги ва хавфсизлиги давлатнинг асосий вазифаларидан бири бўлиб, катта масъулият юклайди. Ўқитувчи ва ўқувчилар фавқулодда ҳолатларда ёки бошқа хатар туғилганида қандай ҳаракат қилиш лозимлигини билишлари учун махсус ҳаракат алгоритми ишлаб чиқилмоқда. Республикадаги барча таълим масканлари бу ҳужжатга амал қилади. У келаси йили тақдим этилиши кутилмоқда.
Тимур Қастуғанов, ТФВ Ҳузуридаги болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бош эксперти:
- Айни пайтда, қонун яратиш фаолияти доирасида манфаатдор органлар билан биргаликда ушбу ҳужжат ишлаб чиқилмоқда. Бу, албатта, фавқулодда ҳолатлар вазирлиги, ички ишлар вазирлиги, миллий хавфсизлик қўмитаси, бу ишга яна ўқитувчилар, экспертлар ҳам жалб этилади, улар амалиётчи сифатида мазкур алгоритм борасида ўз тавсияларини билдиради.
Хуршида Абдуллаева таржимаси