Вилоятда яшовчи фуқаролардан бири даршўқпар олиб келди. Бу қадимий гурзи зарба беришга мослаштирилган қурол. Оғир тўқмоқ шаклидаги яхлит ёғоч бўлагидан ясалган. Мутахассислар фикрича, чўқмор XIX асрда ясалган. Таъкидлаш лозимки, қозоқлар анъанасига кўра жанговар қуролни чанг теккизмай сақлаш одати унинг асл ҳолида қолишига сабаб бўлган.
«Ўз исмингни тарихда қолдир» акцияси доирасида оилаларда сақланаётган қадимий музейни ҳар бир фуқаро шахсан ўзи музейга топшириши мумкин. Экспертлар фикрича, шу тариқа жамғарма бойийди, ўлка солномаси сақлаб қолинади.
Женис Қадирули, тарих-ўлкашунослик музей раҳбари:
- Қадимий чўқмор оилада реликвия сифатида сақланиб келган. Аждодларимиз юзма-юз жангда бундай қуролдан фойдаланган. Уқувли ботирнинг қўлида у ўта хавфли яроқ бўлганини таъкидлай оламан.
Абдумалик Сарманов таржимаси