Учта давлатда Қозоғистон киноси фестивали ўтказилади

Учта давлатда Қозоғистон киноси фестивали ўтказилади

Франция, Бельгия ва Люксембург томошабинларига Қозоғистон киноси намойиш этилади. Ўз аҳамиятига кўра ягона бўлган фестиваль учинчи марта томошабинларга маҳаллий кинематографиянинг энг қизиқ янгиликларини тақдим этади. Тадбир Париж мэрияси шафелиги остида ташкил этилган, очилиш маросими унинг тарихий биносида бўлиб ўтади. Фестиваль президенти Андрэ Иванов маҳаллий омманинг Қозоғистон киносига қизиқиши ошиб бораётганини таъкидлади. Унинг айтишича, фестиваль доирасида саноат вакиллари учун бизнес-форум ташкил қилинади.

Андрэ Иванов, Қозоғистон киноси фестивали президенти:

- Энг аввало, Францияда узоқ кутилган “Тўмарис” фильмини француз тилидаги премьерасидан бошлашга қарор қилдик. Бу тарихий блокбастер, Қозоғистон кинематографияси ютуғи намуналаридан бири, мазкур фильмнинг катта экрандаги намойиши Францияда анча йиллардан бери кутилади.

Француз киномухлисларига бундан ташқари Қозоғистон томонидан келгуси йилги Оскар мукофотига тавсия қилинган "Сариқ мушук" фильми тақдим этилади. Фестиваль дастурига, шунингдек, Қозоғистон-Япония фильми “Конокрада”, Диорнинг илҳом париси Алла Ильчун ҳақидаги ҳужжатли картина ҳамда Ермек Шинарбаевнинг янги киноасари - «Қозоқ тили дарслари» киритилган. Ёпилиш маросими таниқли режиссёр Сатибалди Наримбетов хотирасига бағишланади ва унинг “Аманат” фильми намойиш этилади.

Хуршида Абдуллаева таржимаси