Қозоғистонда янги авиарейслар йўлга қўйилади. 2 июндан бошлаб Алматидан Ереванга учиш мумкин. Авиакомпания матбуот хизмати маълум қилишича, бу йўналишдаги самолётлар душанба ва пайшанба кунлари учади. Бундан ташқари, июлдан Германия билан авиақатнов кенгаяди ва ҳафтасига 15 тага етади. Улар қаторида Уральск – Франкфурт йўналиши ҳам бор. Ушбу ҳафтадан бошлаб Туркияга учишлар сони ҳафтасига 124 тага етиши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.