Ақмўла вилоятидаги қишлоқ мактабида робототехника синфи очилди

Ақмўла вилоятидаги қишлоқ мактабида робототехника синфи очилди

Бунга фақат шаҳарларда эмас, олис қишлоқларда ҳам эришиш имкони бор. Ақмўла вилоятидаги қишлоқ мактабларидан бирида очилган робототехника кабинети дастлабки қалдирғочлардан бўлиши мумкин. 1-6 синф ўқувчилари дастурлаш, мехатроника, электротехника ва бошқа йўналишларда билим олади. Малака эгаллайди. Рақамли техника, конструкторлар болаларнинг ўз ишланмаларини яратиши: дастур ёзиши, робот йиғиши, кашфиётлар қилишига йўл очади.

Бўлат Жамишев, «Қозоғистон халқига» жамғармаси бошқаруви раиси:

- Ушбу лойиҳанинг салоҳияти катта. Болалар робототехника ёрдамида дастурлашни ўрганади. Зеро, ушбу ихтисос бугунги куннинг воқелигига айланган. Чунки бозорда бирданига икки соҳани, масалан, молия ва дастурлашни биладиган мутахассисларга эҳтиёж катта. Чунки дастурлашни билувчиларга барча соҳаларда эҳтиёж жуда катта. Улар бугунги кунда янги маҳсулотларни яратаркан, эртанги кунни шакллантиради.

Замонавий усуналардан фойдаланиш маълум бир малака талаб қилади. Бунинг учун биринчи навбатда педагог таълим олиши зарур.

Максим Сушков, «R:Ed – robotics education» робототехника халқаро йўналиши бошқарувчи директори:

- Ўқитувчиларга робототехника билан бирга муҳандислик ишлари бўйича ҳам маълумот берамиз, услубий ёрдам кўрсатамиз. Робототехникани ўрганишни истаган бола электротехник, интернет-майдонча муаллифи, учувчи аппаратлар яратувчиси бўлиши, яъни, муҳандислик билими туфайли кўп касбларни эгаллаши мумкин.

Лойиҳа муаллифлари маълум қилишича, бир йил ичида дастлабки натижаларга эришиш мумкин. Бунинг учун робототехника бўйича республика олимпиадаси ташкил қилинади, унда бўлажак муҳандислар қатор малакаларга эга бўлади. Бу босқич ғолиблари халқаро танловга боради. Умуман олганда, жорий йилда Қозоғистонда моношаҳарлардаги 28 та ва туманлардаги 161 мактабда робототехника кабинетлари ташкил қилинади. Бунинг учун «Қозоғистон  Халқига» жамғармаси 700 миллион тенге ажратган.

Абдумалик Сарманов таржимаси