Миллий Иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров Ҳукумат йиғилишида таъкидлаганидек, жорий йилда 140 та шундай аҳоли манзилгоҳида «Овул - Эл бешиги» дастури доирасида 290 та лойиҳа рўёбга чиқарилади. Бугун Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида 8-чақириқ Парламент сессиясида Давлат раҳбари тилга олган топшириқларни бажариш масаласи муҳокама қилинди. Бунинг учун махсус тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Унда 8 та йўналиш кўзда тутилган. Алибек Қуантиров айтишича, жумладан, кичик ва ўрта бизнесни мажмуавий ривожлантириш режасини ишлаб чиқиш, давлат молиясини самарали бошқариш, солиқ ва тариф сиёсатида янги моделларни шакллантириш мўлжалланмоқда. Алибек Қуантиров мамлакатда газ тарифлари дифференциацияланишини тилга олди. Энергия самарадорлигига эришиш, товар сифатида савдога чиқадиган газдан самарали фойдаланиш мақсадида қатор чора-тадбирлар кўрилади.
Алибек Қуантиров, Қозоғистон Республикаси миллий иқтисодиёт вазири:
- Йирик тижорат корхоналари учун дифференциацияланган тарифлар киритилади. Аҳоли учун истеъмол қилинадиган газ ҳажми бўйича дифференциацияланган тарифлар жорий этилади. Улгуржи нархлардаги минтақалар орасида нархлар ўртасидаги фарқ камайтирилади. Тадбирлар аҳоли ичида газни тежаб ишлатиш маданиятини шакллантиради, ички танқисликни озайтиради, газнинг ижтимоий адолатли нархларини белгилайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси