Қозоғистоннинг Костенко номли шахтасида юз берган аварияда ҳалок бўлган 46 нафар кончининг жасади юқорига олиб чиқилди. Фавқулодда вазиятлар вазири Сирим Шарипханов Ҳукумат йиғилишида маълум қилишича, авария сабабларини аниқлаш ишларида мамлакатимиз мутахассисларидан ташқари яқин ва узоқ хориждан экспертлар жалб этилди.
Сирим Шарипханов,
Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири:
- Ҳалок
бўлганлардан 40 нафарининг шахси аниқланди, 6 нафарини идентификациялаш учун
зарур экспертизалар ўтказиляпти. ДНК таҳлили ўтказиш керак. Электр энергияси
йўқлиги, конлар ичидаги масофаларнинг катталиги, кўплаб механизмларнинг вайрон
бўлгани қутқарув ишларини мураккаблаштирди. Сув босган баъзи қисмларга етиб
бориш оғир кечди.
Бош вазир Қарағанди вилояти ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига авария оқибатларини тугатиш учун барча чораларни кўришни топширди. Ҳозир шахталарни тиклаш учун қатор участкалардан сув тортиб олиняпти, кон йўллари текшириляпти. Алихан Смаилов яна бир марта ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар оилаларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатилишини таъкидлади. Турли давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарларидан ҳамдардлик телеграммалари келяпти. Хитой, Болгария, Арманистон етакчилари, Босния ва Герцеговина бошқаруви раиси, СВМДА бош котиби ва бошқалар ҳамдардлик билдирди ва имкон қадар кўмак кўрсатишга тайёрлигини изҳор этди.