Таълим соҳасини рақамлаштириш ва таълимга сунъий интеллектни жорий этиш.
Астанада бўлиб ўтган Республика педагогларининг анъанавий август анжуманида
ушбу мавзулар муҳокама қилинди. Жорий йилда бу тадбир Саммит мақомини олди. Унда
қозоғистонлик педагоглар ва халқаро экспертлар, жами беш юз минг одам қатнашди.
Маориф вазири ўз чиқишида 2026 йилдан бошлаю сунъий интеллект элементлари мактаб
таълим дастурига киртилиши режалаштирилганини таъкидлади. Мамлакатимиз жаҳон
тажрибасини қабул қилишга ва мавжуд тажрибани маҳаллий шароитга мослаштиришга
тайёр.
Ғани Бейсембаев, Қозоғистон Республикаси Маориф вазири:
– Барчамиз сунъий интеллект ҳаётимизга кириб келганини тушуниб турибмиз,
орамизда, менимча, ChatGPTдан ҳеч бўлмаса бир марта фойдаланмаган одам йўқ. Шунинг
учун биз мана шу янги имкониятлардан болаларимизнинг таълим сифатини ошириш
учун фойдаланишимиз керак. У ҳар бир ўқувчининг билим олиш йўлини белгилашда
муаллимга ёрдамчи бўла олади. Авваллари педагог бир дарсда ҳамма ўқувчини
баҳолашга улгурмасди, ҳозир эса сунъий интеллект ёрдамида тўла мулоқотга кириша
олади.
Абдумалик Сарманов
таржимаси