GCIP-Kazakhstan миллий академияси ташкил этилди

GCIP-Kazakhstan миллий академияси ташкил этилди

Астанада акселерацияга тайёрлаш арафасидаги муҳим босқичлардан бири -GCIP-Kazakhstan миллий академияси ташкил этилди. Анжуманда тажрибали менторлар кўмагига таянган эко-стартаплар қатнашяпти. Уларга таълим, ғояларни илгари суриш, ечимларни тижоратлаштириш бўйича ёрдам берилади. Шундай лойиҳалардан бири – мамлакат мактабларида ишлатилаётган таълим дастури. Ўқувчилар энергия, сув сарфи ва чиқиндилар ҳажми бўйича маълумот тўплайди, сўнгра уларни қисқартиришни муҳокама қилади. Дастур муаллифлари айтишича, бундай ёндашув туфайли болалар табиатни авайлаш кераклигини, атроф-муҳит учун масъулият ҳис қилишини рағбатлантиради. Лойиҳа пилот тартибда ишлатиляпти. ¤

Гульжазира Темирқайраткизи, лойиҳа қатнашчиси:

- Сув захираларидан фойдаланишни олайлик. Масалан, шунчаки аэратор ишлатишнинг ўзи сув истеъмолини камайтиради. Натижада, сув камроқ сарфланади. Ҳа, мактаб қўшимча пул сарфлайди, лекин коммунал харажатлар камайиши бунинг ўрнини тўлдиради. Бу шунчаки биз амалда қўллашимиз мумкин бўлган усуллар бир холос. Мактаблар аниқланган маълумотларни махсус майдончага киритиши мумкин, шу тариқа улар углерод изини қанчалик камайтираётганини кузатиб бориши имкони бор.

Тоза технологиялар бўйича инновациялар глобал дастурида қатнашиш учун келган 350 таклифдан 51 таси саралаб олинди. Иштирокчилар энергетик самарадорлик, тикланувчи энергия манбалари, чиқиндиларни бошқариш, сувдан унумли фойдаланиш,яшил қурилиш йўналишлари бўйича ташаббусларини тақдим этди. Таъкидлаш лозимки, GCIP-Kazakhstan академияси лойиҳаси БМТ саноатни ривожлантириш ва Халқаро яшил технологиялар ҳамда инвестициявий лойиҳалар марказлари билан бирга рўёбга чиқариляпти. ¤

Кевин Брейтуэйт, GCIP стратегик ҳамкори:

- Миллий академияҳамкорликда ишлаш учун тадбиркорлар, менторлар ва экспертларни битта жойга тўплайди. Иштирокчилар сони йил сайин ортиб боряпти. Шуниси қувончлики, қатнашчилар фақат битта давлат даражасида эмас, дунё миқёсида фикр юритяпти. Бизнинг бош мақсадимиз эса бунга эришишда уларга ёрдам беришдан иборат.

Абдумалик Сарманов таржимаси