Қозоғистонда Халқаро китоб совға қилиш куни нишонланяпти

Қозоғистонда Халқаро китоб совға қилиш куни нишонланяпти

Бугун бутун дунё Халқаро китоб совға қилиш кунини нишонланяпти. Қозоғистоннинг Қарағанди вилоятида қурилган шинам мактабда ҳам бу кун байрам қилинди. Кутубхона янги китоблар билан бойиди. Улар қаторида Юсуф Баласоғунийнинг «Қутадғу билиг» асари ҳам бор. Бир замонлар файласуф ана шу китобини ҳукмдорига совға қилган. Экспертлар таъкидлашича, қадим замонларда ҳам туркий халқларда китоб совға қилиш анъанаси бўлган.

Гульзат Абеуова, кутубхоначи:

- Туркий файласуф Юсуф Баласоғуний 1070 йилда хон Сулаймон Арслонга «Қутадғу билиг» асарини тақдим этган. Менимча, китоб ҳадя этиш ўшандан қолган.

Абдумалик Сарманов таржимаси