Туркманистонда XXI Халқаро Жаутиков олимпиадаси ғолиблари тақдирланди

Туркманистонда XXI Халқаро Жаутиков олимпиадаси ғолиблари тақдирланди

Қозоғистонда бўлиб ўтган математика, физика ва информатикадан XXI халқаро Жаутиков олимпиадасида туркман ўқувчилари 2 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза медаль олди. Умумжамоа ҳисобида Туркманистон 8-ўринни эгаллади. Эслатамиз, беллашувлар 13-17 январ кунлари Астанада ўтказилди. Уларда 15 мамлакатдан 700 нафар ўқувчи қатнашди, Туркманистондан  20 нафар вакил қатнашди. Ашхободда бўлиб ўтган тантанали маросимда олимпиада ғолиблари мукофотланди. Туркманистон Маориф вазирлиги берган маълумотга кўра, халқаро танловлар мамлакат илмий салоҳиятини ривожлантириш ва таълим соҳасида давлатлараро алоқаларни ривожлантириш бўйича аҳамиятли. Жаутиков олимпиадаси ёш иқтидорларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, мамлакатлар орасида алоқаларни мустаҳкамлаш учун муҳим майдончалардан бирига айланган.


Ҳамза Аллабердиев, 135-мактаб ўқувчиси, Ашхобод шаҳри:


- Халқаро олимпиадада математикадан олтин медаль олдим. Беллашувларга узоқ тайёрландим. Ҳар куни ўқитувчиларим мен билан шуғулланди, улардан жуда миннатдорман.


Расул Мирадов, мактаб директори, Мари вилояти:


- Ўқувчиларимиз юқори натижаларга эриша олганидан жуда мамнунман. Болалар узоқ тайёрланишди. Уларнинг ғалабаси янги беллашувларга тайёрланаётган бошқа ўқувчилар учун намуна бўлади, деб ҳисоблайман. Шогирдларимга «Агар бор кучингиз  билан ҳаракат қилсангиз, ҳар қандай чўққига эриша оласиз», дейишни истайман.


Абдумалик Сарманов таржимаси