Қозоғистон
литий-ион аккумуляторлар компонентлари глобал занжирида ўз ўрнини эгаллайди.
Назарбаев Университетда рудани катод материалгача қайта ишлаш технологияси тайёрланди,
унинг бир қисмидан ҳозирнинг ўзида тижорий фойдаланиш мумкин. Қозоғистон фақат
хомашё эмас. қайта ишланган тайёр маҳсулот экспорт қила олади. Пойтахт олий илм
даргоҳи тадқиқотчилари литий-ион аккумуляторлари ишлаб чиқариш бўйича пилот
линияни ишга туширди. Келажакда янги соҳа мутахассислари тайёрланади ва
ускуналар серияли тарзда фойдаланишга берилади. Маҳаллий хомашёдан
аккумуляторлар ишлаб чиқариш учун зарур асосий асосий компонентлар – никель,
кобальт, марганец ва темир ажратиб олиш технологиялари ҳам тайёр. Астанада бўлиб ўтган INESS-2025 халқаро конференциясида олимларнинг
электрокимёвий энергетикадаги
ютуқлари муҳокама қилинди.
Жумабай Бакенов, NU профессори:
- Ҳозир биз бир қанча хусусий компаниялар
билан ҳамкорлик қиляпмиз. Ўз технологияларимизни ишга туширамиз, никель, никель
қазиб олувчи компаниялар билан ҳамкорликда ишлаймиз. Саноат ва қурилиш
вазирлиги билан бирга ишлаб чиқариш бўйича катта пилот лойиҳа бошлаяпмиз. Биз
Хитой билан бирга ишлаяпмиз. Осиёнинг яна бир қанча мамлакатлари билан тиғиз
ҳамкорлик қилиш ниятидамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

