Таълим соҳасига инвестиция бир ярим марта ортди

Таълим соҳасига инвестиция бир ярим марта ортди

Қозоғистонда таълим соҳасига инвестиция бир ярим марта ортди. 2022 йилнинг етти ойи давомида бу кўрсаткич 219 миллиард тенгега етди. Бу эса бир йил аввалгидан 49 фоизга кўп, дея маълум қилди финпром.кз портали. 2021 йилнинг тегишли даврида соҳага салкам 147 миллиард тенге инвестиция киритилганди. Энг кўп миқдордаги сармоя Алматида кузатилди. Илғор учликда Туркистон вилояти ва Чимкент ҳам бор. Таъкидлаш лозимки, таълим соҳасига киритилган инвестициянинг учдан икки қисмини маҳаллий бюджет тақдим этган. Шунингдек, корхоналар ҳисобидан 51 ярим миллиард, республика бюджетидан 22 миллиард тенге капитал сарфланди. Қолгани банк кредитлари ва бошқа манбалардан олинган турли қарзлар ҳисобига амалга оширилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси