Қозоғистонда янги сув омбори қуриляпти. У Туркистон
вилоятининг Балабўген ва Улкен Бўген дарёлари қўшилган жойида бунёд этиляпти. Гидротехник иншоот тўғони узунлиги
салкам 2 километр, баландлиги – 26 метр. Резервуарда
қор ва ёмғир сувлари тўпланади ҳамда суғориш
мавсумида Бўген сув омборига йўналтирилади. Умуман олганда, гидротехник иншоотга 68 миллион куб метр сув кетади. Шу кунларда Байдибек отадаги сув сатҳини бошқариш учун «Бўген» сув омбори билан
боғловчи «Сарқирама» канали қазиляпти.
Ильяс
Алибеков, сув хўжалиги фахрийси:
– Биз шаҳарни, Туркистон вилоятини сув билан таъминлаш
масаласини ҳал этишдан умидвормиз. Минтақага 40 миллион куб метр оби-ҳаёт сув
омборидан «Сарқирама» канали орқали келтирилади. Гидротехник иншоот қурилиши
якунланиши билан сентябрь, ҳатто октябрь ойида суғориш учун сув бериш имконини
яратади.
Эслатамиз, тегишли вазирлик томонидан 2030 йилгача сув
захираларини бошқариш тизимини ривожлантириш концепцияси ишлаб
чиқилган. У Туркистон вилоятида 2 та гидроиншоот — «Байдибек ота» ва «Бўралдай» қурилишини кўзда тутади. Улар
«Бўген» сув омборига 113 миллион куб метр сув бериш имконини яратади.
Абдумалик Сарманов
таржимаси