Июль ойида Қозоғистоннинг 16 минтақасида инфляция даражаси 15 фоизга етди. Мамлакат Миллий банки берган хабарга кўра, айниқса, Атирау вилоятида нархлар жадал ўсмоқда. Молиявий ташкилот маълум қилишича, ушбу ойда озиқ-овқат баҳоси салкам 20 фоизга ошган. Бу борада энг юқори кўрсаткич Манғистау вилоятида кузатилган. Ноозиқ-овқат товарлар баҳоси пойтахтда ва Улитау вилоятида анча кўтарилган. Июль ойида пулли хизматлар нархи деярли ўзгаришсиз, ўртача 9,2 фоизли ўсиш даражасида қолди. Лекин Туркистон вилоятида жадал суръатларда қимматлашуви кузатилган. Ақтўбе ва Жамбил вилоятида хизматлар нархи айтарли кўтарилмаган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.