Бунга қадар паром орқали фақат Озарбайжондан маҳсулот ташуви амалга оширилган. Шунга кўра, бу йил Манғистаудан Эронга паром линияси очилди. Мазкур линия орқали йил бошидан бери 2,9 минг тонна юк ташилган. Вилоятга асосан қурилиш материаллари, мева-сабзавот етказиб берилди.
Пандемия пайтида Қуриқ портидаги автомашиналар пароми иши қайта тикланди. Чегаралар ёпилган бир вақтда ҳам порт фаолиятини тўхтатмади, ҳайдовчилар ПЗР-тест орқали ўтиб-қайтиши йўлга қўйилган.
Серик Ахметов, Қуриқ порти директори:
- 2020 йилнинг июль-август ойларида рекорд даражага етдик. Порт йилига 40-50 мингта автомобиль ташиш қувватига эга эканлигини кўрсатди. Фуқаролар Грузия, Озарбайжондан машина келтирди. 2020 йил биз учун, Қуриқ порти учун жуда қулай йил бўлди, дея оламиз.
Келгусида бу ерда нафақат юк, балки йўловчи ташиш ҳам йўлга қўйилади. Озарбайжон ва Қуриқ портлари орасидаги паромда 30 кишилик каюталар мавжуд, бу йил ўриндиқлар сонини 200 тага етказиш тўғрисида келишувга эришилмоқда. Бундан ташқари, саёҳат вақти 4 соатга қисқарди.