Қосим-Жўмарт Тўқаев Осиё Тараққиёт банки президентини қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Осиё Тараққиёт банки президентини қабул қилди

 Осиё Тараққиёт банки сўнгги 30 йил давомида Қозоғистондаги лойиҳаларга 7 миллиард доллар сармоя киритди. Шу жумладан, банк Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой халқаро йўлаги қурилишини ва Ақтўбе Қандиағаш йўлини и реконструкциялашни молиялаштирди. ОТБ президенти билан суҳбатда Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, мамлакатимиз йирик инфратузилма лойиҳаларини рўёбга чиқариш ва миллий молия тизимини мустаҳкамлашдаги молия ташкилоти улушини юқори баҳолайди.

Президент ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларидан бири сифатида иқтисодни декарбонлаштиришни кўрсатиб ўтди. Масацугу Асакава Қозоғистоннинг иқтисодий ислоҳотдаги муваффақиятларини қутлади. Томонлар умумий қиймати 300 миллион доллар бўлган Қизил Ўрда – Жезқазған йўли қурилишини молиялаштириш тўғрисида шартнома тузиш ниятида. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.