Астанада бўлиб ўтган
Қозоғистон ва Монголия бизнес-форумида 19 та шартнома имзоланди. Келишувлар саноатдан тортиб, қишлоқ хўжалиги, логистика, савдо, рақамлаштириш ва туризмни ҳам ўз ичига олади. Томонлар саноат кооперациясини ривожлантириш, экспортни кенгайтириш, янги логистика йўналишлари яратиш имкониятларига эътибор қаратди. Қозоғистон Монголия бозорига тоғ-металлургия мажмуаси
маҳсулотлари, озиқ-овқат ва электроника етказиб беряпти. Агросекторга диққат қаратилди. Дон, ун, экологик тоза қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етказиб беришга алоҳида эътибор
қаратилди.
Мурат Қаримсақов, Қозоғистон Республикаси «Атамекен»
Миллий тадбиркорлар палатаси Ташқи савдо палатаси раиси:
- Транспорт-логистика йўналиши ҳам жуда
муҳим. Биз бугунги кунда
мазмур маҳсулот Қозоғистон орқали Марказий Осиё,
Европа, Хитой Халқ Республикасига етказиб
берилиши мумкинлигини яхши тушунамиз. Шунинг учун ҳамкорлик истиқболлари
юксаклигини кўряпмиз. Муҳим келишувлар қаторида вагон етказиб беришни
кўрсатишимиз мумкин. Атирау вагонсозлик заводи маҳсулотини Монголияга етказиб
бериш тўғрисида келишиб олинди.
Форумга 80 тадан зиёд
Монголия компанияси келди. уларнинг вакиллари айни вақтда Астана
инфратузилмалари, халқаро капитал бозорларига чиқиш шартлари билан қизиқди. Бизнесменлар фикрича, ҳамкорлик
салоҳияти мавжуд товар айланмасидан анча катта ва янада кенгайтиришга
муҳтлжлигича қоляпти
Булган Саруул, Монголия
Савдо-саноат Миллий палатаси бош котиби:
- Бизнесимиз Астана молия
марказининг Британия тизимида ишловчи арбитраж марказига қизиқиш билдирди. Бизда ҳам
халқаро арбитраж маркази бор, биз ҳар икки томонда турган ҳолда компанияларнинг
ўзаро алоқаларни йўлга қўйишига ёрдам беришимиз керак. Бу компанияларимиз учну
қизиқарли. Фикримизча, катта салоҳият бор, савдони кенгайтириш зарур, бугунги бизнес-форум
эса таянч нуқтаси бўлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

