Пандемия даврида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жуда муҳим. Йил охиригача Қозоғистонда «Бизнес йўл харитаси» доирасида салкам 32 минг лойиҳага ёрдам кўрсатилади. Уларни рўёбга чиқариш учун 1 триллион 200 миллиард тенге ажратилади. Ҳукумат йиғилишида шу ҳақда маълум қилинди. Йил бошидан буён 23 минг ташаббусни рўёбга чиқариш учун 492 миллиард тенге ажратилди. Бундан ташқари, йилнинг биринчи ярмида «Оддий буюмлар иқтисодиёти» доирасида 334 лойиҳани молиялаштиришга 142 миллиард тенге сарфланди. Йил охиригача бу дастур доирасида яна 724 лойиҳа учун маблағ ажратилади. Натижада, 90 минг нафардан зиёд фуқаро иш билан таъминланади. Савдо, хизматлар, қайта ишлаш саноати, транспорт, омборлар ва қурилишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси