Қозоғистон ва Хитой умумий қиймати 5,2 миллиард долларга тенг 45 та қўшма контрактни рўёбга чиқариш юзасидан инвестициявий шартнома имзолади. Астанада бўлиб ўтган Қозоғистон - Хитой тадбиркорлик кенгаши 7-йиғилиши якунига кўра шундай маълумот берилди. Улар қаторида қайта ишлаш саноати, машинасозлик, инфратузилмалар ва «яшил энергетика»га оид лойиҳалар мавжуд. 2026 йилгача буғ-газ станциясини ишга туширилади, 2027 йилгача донни чуқур қайта ишлаш заводи қурилади. Хитой энергетика компанияси маиший чиқиндиларни йўқ қилиш ва қайта ишлаш билан боғлиқ лойиҳага қизиқиш билдирди.
Ли Джо Гы, Shenzhen enegry компанияси вице-президенти, Хитой:
– Биз Астанада қуриладиган, маиший чиқиндиларни ёндириш оқибатида электроэнергия ишлаб чиқарадиган заводга инвестиция киритишни ўйлаяпмиз. Шу тариқа, биз кунига бир ярим тонна атрофида маиший чиқиндини йўқ қиламиз. Компаниямиз дунё бўйича кўплаб бундай лойиҳаларни рўёбга чиқарган. Уларнинг ҳаммасида экологик стандартларга қатъий риоя этилади. Бугунги кунда биз музокаралар олиб боряпмиз ва лойиҳага қанча харажат кетишини ҳисоблаяпмиз. Уни Астана шаҳри ҳокимлиги билан бирга рўёбга чиқарамиз.
Қозоғистон ва Хитой Транскаспий Халқаро транспорт йўлаги салоҳиятидан фойдаланиб темирйўл орқали юк ташишни кенгайтирувчи лойиҳаларни ишга туширмоқчи.
Ғабидулла Ўспанқулов, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Инвестициялар қўмитаси раиси:
– Натижада, товар айланмаси дарҳол кенгая бошлайди. Хитой ва Европани боғловчи транзит салоҳияти Қозоғистон учун катта имкониятлар беради. Инвесторлар Қозоғистонга келишининг сабабларидан бири – улар Қозоғистон орқали товарларини жадал ва арзон нархда етказиб беришни кўзлаяпти. Хитой билан савдо-иқтисодий алоқалар кенгайиб бораётганини рақамлар ҳам исботлайди. Ўтган йил якунларига кўра, товар айланмаси 42 миллиард долларни ташкил қилди.
2023 йил якунларини олсак, мамлакатлар орасидаги товар айланмаси рекорд даражага - 40 миллиард долларга етди. Мустақиллик йилларида Осмон ости мамлакати Қозоғистонга 25 миллиард доллар сармоя киритди. Бугунги кунда мамлакатимизда Хитой капитали иштирокида ишлаётган 4 мингтадан зиёд компания мавжуд.
Абдумалик Сарманов таржимаси.