Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 18 фоизга етди. Миллий статистика бюроси берган маълумотга кўра, маблағ киритиш учун энг жозибали соҳа тоғ-кон саноати бўлиб қолмоқда. Унга келган капиталнинг 43 фоизи киритилган. Нефть ва газ қазиб олишга 270 миллиард тенге сармоя йўналтирилди. Кўчмас мулк хариди ҳам инвестицияларнинг катта қисмини ташкил этди. Жами маблағнинг бешдан бир қисми – 163 миллиард тенге ушбу мақсадда ишлатилди. Қайта ишлаш саноати, металлургия, транспорт ва омборчиликка ҳам анча капитал киритилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси