2021 йилда Қозоғистон ва Эрон ўртасидаги ўзаро савдо айланмаси 440 миллион доллардан ошди. Бу эса ўтган йилгидан салкам 85 фоизга кўп. Савдо ва интеграция вазирлиги маълум қилишича, Қозоғистон Эрон бозорига маҳсулот экспорт қилишни кенгайтириш ниятида. Икки давлат тадбиркорлари ўртасида мулоқот самарадорлигини ошириш мақсадида Тадбиркорлар кенгаши ташкил қилинади. Қозоғистон томони Қозоғистон – Туркманистон – Эрон темирйўл йўналишида тариф шартларини янада мақбул қилишни ва икки давлат портлари орасида транзит контейнер юк ташишлари ташкил этишни таклиф этмоқда. Умуман олганда, ҳар икки томон савдо-иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, таълим, ахборот технологиялари ҳамда туризм соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятида. Вазирлик берган маълумотларга кўра, бу масалалар юзасидан экспертлар қўшимча учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси