Қозоғистон АҚШга транскаспий йўналиши орқали буғдой уни юборди

Қозоғистон АҚШга транскаспий йўналиши орқали буғдой уни юборди

Қозоғистон АҚШга буғдой унининг навбатдаги партиясини юборди. Нью-Йоркка 20 тоннадан зиёд маҳсулот олиб кетилди. Қўстанайдаги энг йирик ва Марказий Осиёдаги нуфузли ун корхоналаридан бири ишлаб чиқарган маҳсулот Транскаспий халқаро йўналиши – Ақтау, Алат, Поти портлари орқали денгиз йўлига чиқарилди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган маълумотга кўра, хорижий мамлакатларда Қозоғистонда маҳаллий маҳсулотдан тайёрланган унга талаб катта. Халқаро бозорларда республика маҳсулотига бўлган қизиқиш ортяпти.


Саят Қамзин, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Агро-озиқ-овқат бозорлари ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш департаменти бошқарма раҳбари:


– 2025 йил якунларига кўра, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорти 7 миллиард долларга етди. Асосан дон ва ун хорижий давлатларга сотилди. Барча йўналишлар, шу жумладан, анъанавий бозорларда маҳсулот сотиш ҳажми кенгайди. Масалан, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистонга кўп миқдорда маҳсулот юборилди. Давлат ёрдами ва транспорт харажатига қилинган субсидиялари туфайли Яқин Шарқ бозорларига маҳсулот етказиб бериш ҳажми ортди. Қозоғистон буғдойи Вьетнамга, Марокашга, Жазоирга, Бирлашган Араб амирликларига етказилди. Грузия ва Озарбайжонга экспорт тикланди.


Эслатамиз, ўтган йили Америка Қўшма штатларига 50 тонна Қозоғистон буғдой уни экспорт қилинганди. У Amazon ва Walmart каби йирик онлайн-майдончаларда сотилди, Америка новвойхоналарида ишлатилди. Айни вақтда, мамлакат унини ресторанлар, кофейнялар, локал озиқ-овқат тармоқларида сотиш бўйича иш юритиляпти. Американинг йирик ритейл-тармоқларига чиқиш масаласи ўрганиляпти.


Абдумалик Сарманов таржимаси