Тўрғай геоглифлари сири аниқланади

Тўрғай геоглифлари сири аниқланади

Қозоғистон олимлари яқин келажакда Тўрғай геоглифлари сирини аниқлай олса керак. Бунинг учун қозоқ археологияси фидокори Дмитрий Дей ўзи гугл харитасида топиб олган ғалати геометрик нақшларни OSL-саналаш таҳлилидан  ўтказмоқчи. У тупроқдаги нақшлар қачон пайдо бўлганини кўрсатади. Олимнинг фикрича, қадимий иншоотлар неолит даврида қуёш обсерваторияси вазифасини бажарган бўлиши мумкин. Улар ёрдамида овчилар табиий цикллар ва сайғоқларнинг кўчиш даврини ҳисоблаш имкони бор.


Дмитрий Дей, Turgay Discovery илмий-тадқиқот лойиҳаси раҳбари:


– OSL-таҳлил орқали улар қурилган вақтни аниқлашимиз керак. Аниқ саналарини. У 8 минг йил аввалги даврни кўрсатса, тахминларимизнинг илмий исботи бор, дегани. Яъни, геоглифлар 8-9 минг йил муқаддам қурила бошлаган, деймиз. Ҳозир бу ишни амалга оширадиган лабораторияни топдик. Келаси йили қадимий объектлар қачон қурилганини аниқ айтамиз.


Тўлақонли манзарани тақдим этиш учун ҳозир Дмитрий Дей ҳужжатли фильм суратга оляпти. Олим Қозоғистон шимолидаги ғаройиб шаклларни ким ва қачон қургани, бундан қандай мақсад кўзлангани ҳақида ҳикоя қилади. «Тикланган давр» картинаси икки йилдан сўнг тақдим этилади.


Абдумалик Сарманов таржимаси