Республика аҳамиятига эга йўллар янгиланади

Республика аҳамиятига эга йўллар янгиланади

«Талдиқўрған-Ўскемен» ва «Қарағанди-Балхаш». Ҳукуматда Бош вазир Алихан Смаилов ҳамда CITIC Construction компаниясининг биринчи вице-президенти Ян Цзяньцян учрашувида республика аҳамиятига эга йўлларни реконструкция қилиш масаласи муҳокама қилинди. Бош вазир йирик лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли якунлаш заруратини таъкидлаб ўтди.  Шу билан бирга, Ҳукумат раҳбари уқтирганидек, ҳайдовчилар хавфсизлигини таъминлаш учун йўлларнинг қишки таркибини назоратда тутиб туриш лозим. Томонлар CITIC Construction компаниясининг Қозоғистон ҳудудидаги бошқа автойўл лойиҳаларида, шунингдек, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ташаббусларида иштирок этиш имконияти хусусида ҳам сўз юритди. Алихан Смаилов айтиб ўтгани каби, марказий давлат органлари томонидан тегишли лойиҳаларни ишлаб чиқишда зарурий ёрдам кўрсатилади. 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.