Қозоғистонликлар мобиль тўловларга ўта бошлади. Республикада, бутун дунёда бўлгани каби, бозорлардаги энг долзарб трендлардан бири мобиль молия бўлиши кутиляпти. Давлат ичидаги тўловларнинг 83 фоизи бугунги кунда онлайн шаклда, мобиль иловалар ёрдамида амалга оширилди. Яъни нафақат нақд пул, балки карта ёрдамида пул тўлаш ҳам урфдан қоляпти, дея маълум қилган Финпром аналитик портали. Фақат ўтган йилнинг ўзида мобиль телефонлар ва интернет орқали пул ўтказиш 2,5 мартага ошган. Йил бошидан буён онлайн-тўловлар 29 ярим триллион тенгени ташкил қилди. Коронавирус пандемияси ва ижтимоий масофаланиш жараённи жадаллаштирди. Экспертлар маълумотига кўра, товар ва хизматлар учун мобиль тўловларни амалга оширганларнинг энг кўп қисми Ақтўбе, Жамбил вилоятлари ва Чимкент шаҳрида. Бугунги кунда юртимизнинг барча операторлари абонентлари мобиль телефон орқали кирим-чиқимларини бошқара олади. Июль ойига келиб, мамлакатда 16 миллион нафар интернетга уланган уяли алоқа абоненти рўйхатга олинган. Йил давомида улар сони салкам 7 фоизга ошди. Ва бу кўрсаткич мунтазам кўпайиб бормоқда.