100 килограммли тошни ва ходани кўтарди, 500 килоли арава тортди, 20 килограмм вазнли найзани отди. V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари дастурида биринчи марта киритилган «Тўлағай» алплар беллашуви шартларини фақат кучли ва жасур спортчилар бажара олади. Дунёнинг турли қисмларидан куч синашиш учун тепса темир занжирни узадиган полвонлар келди. Қизиқарли ўтган беллашувлар томошабинлар завқини келтирди. 5 босқичдан иборат курашда қозоғистонлик Азамат Маъқұлбеков барча рақибларидан устунлигини исботлади. Иккинчи ўринни Россия, учинчи ўринни Эрон полвонлари эгаллади.
Азамат Маъқұлбеков, V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари
ғолиби:
- Турли юртлардан полвонлар келди. Жиддий ва қизиқарли
беллашувлар ортда қолди. Алпларнинг алплари куч синашди. Қозоғистонда
турганимиз ҳолда йўл беришни истамадик.
Абдумалик Сарманов
таржимаси