Алмати аэропортида Париждан қайтган қозоғистонлик атлетларни қариндошлари ва юзлаб мухлислар гуллар, олқиш ва қўшиқлар билан қарши олди. Булар - республика тарихида гимнастика бўйича биринчи кумуш медаль соҳиби Нариман Қурбанов, шунингдек, Ислам Сатпаев ва Александра Ле, улар терма жамоа фойдасига илк медалларни тақдим этди. Спортчилар ўқ отиш бўйича аралаш жамоалар ўртасидаги беллашувларда бронза медални қўлга киритиб, шоҳсупада Қозоғистон байроғини юксакка кўтарди.
Нариман Қурбанов, Париж Олимпиадасининг кумуш медаль
совриндори:
- Бутун олимпиадани медаль оламиз, деган катта умид билан
ўтказдик. Мақсадимиз айни шу нарса эди. Уч йил ичида режали тартибда фақат ва
фақат олға интилдик. Ва йил сайин натижа яхшиланиб борди, ғалабалар кўпайди. Медаль
олишга ишонч ҳам ортиб борди.
Александра Ле, Париж Олимпиадасининг бронза медаль совриндори:
– Мен жуда хурсандман. Бу туйғуларни тасвирлаб бериш
имконсиз, роппа-роса бир кундан сўнггина англаб етдикки, биз ўқ отиш спортида
узоқ вақт давом этган жимликни бузиб, медални қўлга киритдик, бутун дунёга
қозоғистонликлар кучлигина эмас, мерган ҳам эканлигини исботладик.
Абдумалик Сарманов
таржимаси