Давлат раҳбари ер муносабатларига оид қонунчиликка киритилган ўзгаришларни имзолади.
Эслатамиз, шу йилнинг 25 февралида Қосим-Жўмарт Тўқаев хориж фуқароларига ер сотишни қонуний шаклда тақиқлашни топширганди. Бу ўзгаришларга кўра, хорижликлар, фуқаролиги йўқ шахслар ҳамда хорижий ҳуқуқий шахслар ва хорижликлар иштирокида тузилган ҳуқуқий шахсларга ер сотиш ва ерни ижарага бериш тақиқланди. Бундан ташқари аввал ижарага берилган ҳудудлар муддати узайтирилмайди. Аввалги шартномада кўрсатилган вақт ниҳоясига етгач, бекор қилинади. Таъкидлаш жоизки, бунда қишлоқ хўжалик ва ўрмончилик ҳудудлари кўзда тутилган.
Экспертлар айтишича, мазкур қонун қабул қилиниши «тингловчи давлат» концепцияси самарали эканлигидан дарак беради. Қонуннинг тўлиқ матни матбуотда чоп этилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси