Қозоғистон Президенти Япони Бош вазири билан телефон орқали суҳбатлашди

Қозоғистон Президенти Япони Бош вазири билан телефон орқали суҳбатлашди

Қозоғистон Президенти Япония Бош вазири Фумио Кишида билан телефон орқали суҳбатлашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев куни-кеча юз берган зилзила муносабатьи билан япон халқига ҳамдардлик билдирди ва у жиддий йўқотишларга олиб келмаслигига умид билдирди. Фумио Кишида ўз навбатида Қозоғистонга қилинадиган расмий ташрифини ва «Марказий Осиё + Япония» мулоқот саммитини кейинга кўчиришга мажбурлигидан таассуф билдирди. Суҳбатдошлар Қозоғистон – Япония муносабатларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама этди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.