Эслатамиз, Қосим-Жўмарт Тўқаев расмий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб турибди. Бундан ташқари, давлат раҳбари Амирликлар президенти шайх Муҳаммад бин Заид Ал Нахаян билан музокаралар ўтказади, мамлакат тадбиркор доиралари билан учрашади. Асосий эътибор стратегик ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, савдо ва устувор йўналишларда инвестициявий лойиҳаларни рўёбга чиқаришдан иборат. Ўтган йил якунларига кўра, Қозоғистон ва Амирликлар ўртасида йиллик товар айланмаси олти юз миллион доллардан ошган. Қозоғистон Форс кўрфазига нефть, мис, қўй ва эчки гўшти сотади. Ички ёниш двигателлари, турли зараркунанда ҳашоратларга қарши ишлатиладиган воситалар, автомобиль ва тракторлар учун бутловчи қисмлар харид қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси