Қозоғистон Президенти ва Adani Group компанияси раҳбари Гаутама Адани узоқ муддатли ва стратегик муҳим инвестициявий лойиҳаларни муҳокама қилди. Учрашув давомида Қосим-Жўмарт Тўқаев Ҳиндистоннинг минтақада транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга боғлиқ мультимиллий конгломерати режалари мақбуллигини тилга олди. Президент таъкидлашича, Қозоғистон транспорт йўналишларини диверсификациялаш ва Транскаспий халқаро йўналишини ривожлантириш бўйича иш олиб бормоқда. Ўз навбатида, Гаутам Адани компаниянинг Қозоғистон билан иқтисоднинг энергетика, нефть-кимё ва қайта тикланувчи энергия манбалари юзасидан ҳамкорлик ўрнатишдан манфаатдорлигини таъкидлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси