Президент қатор давлатлар Президентлари билан суҳбатлашди

Президент қатор давлатлар Президентлари билан суҳбатлашди

Қосим-Жўмарт Тўқаев БМТ Бош ассамблеясининг 78-сессияси доирасида қатор давлатлар етакчилари билан музокара ўтказди. Руминия етакчиси Клаус Йоханнис билан Қозоғистон Президенти мамлакатлар ўртасида амалга оширилаётган савдо-иқтисодий алоқалардаги ижобий ўзгаришларни муҳокама қилди. Бугунги кунда икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 20 фоизга ошди ва бир миллиард 300 миллион долларни ташкил қилди. Қозоғистон Президенти таъкидлашича, бу жараёнга қўшимча туртки бериш учун ҳукуматлараро комиссия ва Тадбиркорлар кенгаши ишини кучайтириш керак.

 

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Биз Руминияни дўстона мамлакат сифатида таниймиз. Тарихингиз, сиёсатингиз, анъаналарингизни ҳурмат қиламиз.


Қосим-Жўмарт Тўқаев Черногория президенти Яков Милатович билан 2024  йилда Подгорицада консуллик очиш режаси ҳақида гаплашди. Давлат раҳбари таъкидлашича, натижада мамлакатлар ўртасида алоқалар кенгайиши учун қўшимча туртки берилади.


Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:  

Мамлакатларимиз одамлар бир-бирига жуда яқин. Чунки Астана ва Подгорица ўртасида бевосита авиаалоқа мавжуд. Ҳар йили 40 минг фуқаро визасиз бўлиш тартибидан фойдаланади. Қозоғистонликлар таътилини Черногорияда ўтказади. Бу эса гуманитар алоқалар, иқтисодий ҳамкорлик ривожланиши учун яхшигина рағбат беради.  

 

Қозоғистон Португалия билан алоқаларини ҳам кенгайтириш ниятида. Давлат раҳбарлари Ай-Ти соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш ниятида. Монголиялик ҳамкасби билан Қосим-Жўмарт Тўқаев икки давлат Тадбиркорлар кенгаши тузиш таклифини билдирди. Шунингдек, Ҳукуматлараро комиссия иши фаоллашади. Кения президенти билан ўзаро товар айланмасини кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди. Қозоғистон етакчиси ушбу Африка давлатига ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятларини ўрганиш учун савдо миссияси юбориш ниятида. Қосим-Жўмарт Тўқаев Нью-Йоркдаги амалий ташрифи ниҳоясида Корея Республикаси Президенти билан учрашди. Юн Сок Ёл корейс компаниялари Қозоғистонда машинасозлик, тоғ-кон ва атом энергетикаси лойиҳаларини рўёбга чиқаришидан манфаатдорлигини маълум қилди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.