2024 йил учун Барқарор тараққиёт мақсадлари режаси тасдиқланди

2024 йил учун Барқарор тараққиёт мақсадлари режаси тасдиқланди

Қозоғистонда 2024 йил учун БМТнинг Барқарор тараққиёт мақсадларига эришиш бўйича режа тасдиқланди. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 7-йиғилишида Бош вазир давлат органлари олдига режанинг ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш талабини қўйди. Шунингдек, миллий индикаторларни текширувдан ўтказиш ва улардан айримларининг мақомини қайта кўриб чиқиш зарурлиги таъкидланди. Жумладан, иммунизация билан қамраб олинган аҳоли улуши, парник газлари чиқарилиш ҳажми каби янги кўрсаткичларни киритиш айтилди. Бу эса мамлакатимизда БМТ мақсадларини рўёбга чиқариш борасидаги ишлар самарадорлигини оширади. Шу билан бирга, республиканинг стратегик дастур ҳамда ҳужжатларига Барқарор тараққиёт мақсадлари индикаторларини киритиш масаласига тўхталиб ўтилди. Алихан Смаилов уқтирганидек, барқарор тараққиёт мақсадлари энг яхши халқаро стандартларни жорий этиш орқали қозоғистонликлар турмуш сифатини оширади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.