Туристик йўналишлар БМТ билан ҳамкорликда янгиланади

Туристик йўналишлар БМТ билан ҳамкорликда янгиланади

Мутахассислар таъкидлашича, жаҳонда бу сектор йилига 30 фоизга ўсяпти ва жаҳон иқтисодиётининг энг тез ривожланаётган секторларидан бири ҳисобланади. Қозоғистонда кўплаб шундай йўналишлар ишлаб чиқилди. Шу жумладан, табиий паркларга ҳам бориш мумкин. Республикадаги алоҳида қўриқланадиган табиат ҳудудларида ишлар Бирлашган Миллиатлар ташкилоти Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда амалга оширилади. Сайрам-Угам миллий табиат паркида янгиланган йўналиш очилиши кутиляпти. Кенг оммалашган ҳудудга 2022 йилда 68 минг, жорий йилнинг бошидан буён 64 ярим минг саёҳатчи борган.

Меруерт Сарсембаева, координатор портфеля проектов в области биоразнообразия, ПРООН в Казахстане

– Бу сўқмоқ кузатиш майдончаси билан жиҳозланган. Ахборот аншлаглари ва стендлари бор, улар йўналишда турист ўзини қандай тутиши кераклигини ҳам, қизиқарли афсоналар, ўзига хосликлар тўғрисида ҳам ҳикоя қилади. У кўп давлатлардан келган туристларни, маҳаллий саёҳатчиларни жалб этади. Пилот ҳудудда «Кўльсай кўлдери», Катон-Қарағай миллий парки, Сайрам-Угам парки бор. Ўтган йилларда бу парклар учун экологик туризмни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилганди. Бу ишнинг давоми сифатида миллий табиат паркларида Туристик йўналишларни ривожлантириш концепцияси тайёрланди. Шунга кўра, жорий йилда миллий паркларда учта туристик йўналишни ободонлаштириш ишлари якунланди.

Таъкидлаш лозимки, Қозоғистонда 14 та миллий парк мавжуд. Экология ва табиат захиралари вазирлиги берган маълумотга кўра, 2022 йилда уларга 2 миллион турист келган.  

Абдумалик Сарманов таржимаси