2022 йилда Қозоғистонга хорижий инвестицияларнинг соф оқими 6 миллиард доллардан зиёдроқни ташкил қилган. Миллий Банк берган маълумотга кўра, жорий йилда ҳам ижобий тенденция сақланиб қолган. 2023 йилнинг биринчи чорагида инвесторлар юртимиздаги лойиҳаларга 2,5 миллиард доллар йўналтирган. Бу, 2022 йилнинг айни даври билан солиштирганда, деярли икки марта кўп. Ялпи капитал оқимига келсак, бунда ҳам ўсиш кузатилган. Мамлакат иқтисодиётида унинг ҳажми фақат биринчи чоракда 7 ярим миллиардга етган. Экспертлар таъкидлашича, асосан, халқаро компаниялар Қозоғистоннинг нефть қазиб олиш, савдо ва молия соҳасига киритаётган қўшимча инвестициялар ҳисобига ўсиш кузатилмоқда. Бундан ташқари, республика капитални ишлаб чиқариш саноатига, шунингдек, улгуржи савдога қўйилган инвестициялар ҳажми ошгани ҳисобига ҳам олди. Электр таъминоти соҳасига ҳам инвестиция жалб қилинган. Йил аввалида энг кўп хорижий инвестиция Атирау вилояти ва Алматига йўлланган. Маблағ киритиш рўйхатида аввалгидек Нидерландия, АҚШ ва Швейцария етакчи.
Хуршида Абдуллаева таржимаси.