Қизил Ўрдада бўлиб ўтган Миллий қурултойда Қозоғистон Президенти «Адолатли Қозоғистон»нинг конституциявий моделини таклиф этди. Палата йиғилишида Парламент Сенати раиси Маулен Ашимбаев таъкидлашича, ислоҳотларнинг сифатли рўёбга чиқарилиши ва қонунчилик жиҳатидан таъминлаш аввало мажмуавий ёндашувни талаб қилади. Барча тегишли томонларнинг конструктив ўзаро мулоқоти, шу жумладан, тегишли қонунларни қабул қилишда, ўта муҳим. Сенат депутатлари Давлат раҳбарининг барча қонунчилик ташаббуслари қонуний жиҳатдан таъминланиши учун иш юритишда давом этади.
Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:
- Давлат раҳбари
бўлажак Парламент номи, тузилиши, ваколатлари, шунингдек,
ижтимоий-сиёсий ва давлат ташкилотларини ривожлантириш борасида ўз фикрини баён
қилди. Улар қаторида Халқ кенгаши ва вице-президент лавозими ҳам бор. Шу
тариқа, Миллий қурултойда «Адолатли
Қозоғистон»нинг янги
конституциявий модели кўрсатиб берилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

