Қосим-Жўмарт Тўқаев
Россия Президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказди. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, Санкт-Петербургга ташриф дастури бой ва мазмунли бўлди. ЕОИИ ва МДҲ форматида томонлар ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди, бир
неча муҳим қарорлар қабул қилинди. Қосим-Жўмарт
Тўқаев, шунингдек, ушбу йил иккитарафлама муносабатларда ютуқларга бой
бўлганини, давлатлараро алоқалар ижобий ўсишда давом этаётганини айтиб ўтди. Ўз навбатида, Владимир Путин Қозоғистон ва Россия орасидаги ўзаро шериклик барча йўналишларда равнақ топаётганига урғу
берди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
– Айтиш мумкинки, иккитарафлама алоқалар ижобий кўрсаткич бўйлаб
ўсмоқда.
12 ноябрда Россияга қилган давлат ташрифим муваффақиятга тўла бўлди. Ушбу ташриф мобайнидаги илиқ қабул учун Сиздан
миннатдорман. Қозоғистонга
келадиган бўлсак, стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик доирасидаги шериклик,
шубҳасиз, истиқболли саналади. Биз ҳам Қозоғистон, ҳам Россиядаги оддий аҳоли турмушига тегишли барча
масалаларга бирга жавоб топишимиз лозим, негаки, мазкур шериклик ва стратегик ҳамкорликни ривожлантиришга
қаратилган ишимиз мамлакатларимиз халқларининг азалий манфаатларига тўла мос
келади.
Владимир
Путин, Россия Федерацияси Президенти:
– Ҳурматли Қосим-Жўмарт
Кемелевич, кечадан бери бирга иш олиб бордик, бугун ярим кун норасмий мулоқот давомида ЖХШТ, МДҲ доирасидаги
ишимиз, шунингдек, иккитарафлама масалалар ҳақида гаплашишга имкон туғилди. Сиз билан алоҳида учрашганимдан ва Сиз ҳам, мен ҳам Қозоғистон-Россия
ўртасидаги иккитомонлама алоқаларни ривожлантиришда истиқболли деб билган
масалаларни муҳокама қилишдан жуда мамнунман. Умуман, назаримда, амалда барча йўналишлардаги алоқаларимиз жадал равнақ
топмоқда. Бизда бирорта ҳам
баҳсли ёки мураккаб масала йўқ.
Абдумалик Сарманов таржимаси

