Сув оқиб кетувчи каналлар, ариқлар ва дренаж тизимлар тайёр бўлишини
таъминлаш, тошқин юз бериши
мумкин бўлган аҳоли пунктларини муҳофаза
қилишга тайёрланиш.
Республика Бош вазири Қўстанай, Ақтўбе, Ғарбий Қозоғистон, Шимолий Қозоғистон ва Абай вилоятлари ҳокимларига шундай топшириқ берди. Ўлжас Бектенов 2025
йилги баҳорги тошқинлар мавсумига тайёргарлик бўйича
йиғилиш ўтказди.
Унинг таъкидлашича, асосий вазифа –
аҳоли манзиллари ва инфратузилмалар тошқин остида қолмаслигига эришиш. Бунинг учун, шу жумладан, қўшни давлатлар билан сув
сарфи ва трансчегара дарёларда хавфли вазият юз бериши борасида
маълумот алмашиш зарур.
Фавқулодда вазиятлар ҳамда Сув захиралари ва
ирригация вазирлигига алоҳида топшириқлар
берилди. Синоптиклар навбатда қишда ёғин миқдори кўп йиллик меъёрдан
ортиқ бўлишини башорат қилишяпти. Тошқинларни прогноз
қилиш учун Қазгидромет тегишли иш олиб боряпти. Мамлакатда 377 та гидропост, 25 та қор ўлчаш йўналиши ва 347 та метеорологик станция бор. Мамлакат бўйлаб дарёлар ўзани тозаланди, минг километрдан зиёд
масофага тўғонлар қурилди,
сув тошиши мумкин бўлган жойларда йўллар
мустаҳкамланди.
Ҳозир тошқинларни моделлаштириш учун дарё ўзанларида топографик суратга олиш ишлари амалга ошириляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси