Сув захиралари ва ирригация вазирлигида янги бошқарма очилади

Сув захиралари ва ирригация вазирлигида янги бошқарма очилади

Қозоғистон сувдан фойдаланиш масаласида Марказий Осиё мамлакатлари билан ўзаро алоқларни кучайтиради. Янгидан тузилган бошқармалар ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш билан шуғулланади. Сув захиралари ва ирригация вазирлиги қошида ташкил этилган бундай тузилмалардан бири Марказий Осиё, иккинчиси Хитой ва Россия билан муносабатлар бўйича иш юритади.

Нағима Ажиғулова, Қозоғистон Республикаси Сув захиралари ва ирригация вазирлиги бошқарма бошлиғи:
– Қозоғистоннинг суғориладиган далаларининг 80 фоизи жанубий минтақаларида. Демак, Марказий Осиё давлатлари билан муносабатлар янги даражага чиқиши зарур. Вазифалар тақсимоти ҳамкорларимиз билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлайди, қатор вазифаларни ҳал қилишга ёрдам беради.

Эслатамиз, яқинда Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон Сирдарё ва Амударё ҳавзаси дарёларидаги сув омборларининг иш тартиби прогнози бўйича протокол имзолади. Бундан ташқари, Марказий Осиё давлатлари келгуси йил вегетация давригача бўлган муддатда сув олиш бўйича чекловлар белгилади. 1 апрелда 11 миллион куб километр сув Чордара сув омборига тушиши, давлатлараро «Дўстиқ» каналидан сув олиниши 487 миллион куб метрни ташкил этиши прогноз  қилинди. Бу эса Туркистон ва Қизил Ўрда вилоятлари учун келаси йил вегетация даврида сув етарли бўлиши ҳамда Орол денгизига бир ярим миллиард куб метр қуйилишини таъминлайди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.