Марказий Осиёдаги қурғоқчилик туфайли буғдой экспорти нархи кескин кўтарилди. Ғалла уюшмасида маълум қилинишича, сўнгги ҳафтада Қозоғистон буғдойи қимматлашган. Учинчи классдаги бир тонна буғдой учун импортёрлар 265 доллар тўлайди, бу 112 минг тенгедан зиёд. Бунда ички нарх 105 мингга ошган. Уюшма прогнозига кўра, бундай сакраш бир ярим ойдан кейин Қозоғистондаги ун нархига таъсир қилади. Мутахассислар ҳисобича, айни пайтдаги прогнозларда озиқ-овқат нархи ошишини бир маромда тутиб туриш учун Озиқ-овқат корпорациялари 200 минг тоннадан кам бўлмаган миқдорда буғдой ва яна шунча қўшимча ем-хашак дони сотиб олиши зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси