Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги берган маълумотга кўра, асосий стратегик йўналиш сифатида IT-хизматларни экспорт қилиш кўзда тутилган. Шу муносабат билан асосий мақсадларга мувофиқ қатор кўрсаткичлар белгилаб олинган. 2025 йилгача IT-экспорти 500 миллион долларга етказиш режалаштирилган. Республикада тадбиркорларнинг глобал бозорларга чиқишлари учун шарт-шароит яратиляпти, давлат ёрдами бериляпти. Бундан ташқари, мамлакатда саноат-инновация ташкилотлари томонидан ишлаб чиқарилган ва хорижий давлатларга экспорт қилинадиган ахборот-коммуникация хизматлари соҳасида харажатлар ўрнини қоплаш механизми ишлаб чиқилган. Бундай восита туфайли 2022 йилда қилинган харажатларнинг 60 миллион тенгеси ўрни қопланди.
Абдумалик Сарманов таржимаси