Суғориш мавсумида зироатчиларга 6 миллиард куб метрдан зиёд сув берилди. Сув захиралари ва ирригация вазирлиги берган маълумотга кўра, шу кунгача 23 мингта қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиси билан тегишли шартнома тузилди. Сирдарё бўйлаб мамлакатимизга 4 миллиард куб метр оби-ҳаёт юборилди. Эслатамиз, аввалроқ Ўзбекистон билан ярим йил ичида Қозоғистонга 3,7 миллиард куб метр сув юбориш ҳақида шартнома тузилганди. 4 ой ичида бу мўлжалга эришилди. Ўзбекистон суғориш мавсуми тугагунича яна 500 миллион куб метр сув беришга розилик билдирди. Таъкидлаш лозимки, бунга зироатчиларнинг сув тақчиллигига дуч келмаслиги учун эришилди. Тегишли вазирликда маълум қилишларича, суғориш мавсумигача ҳам катта ишлар амалга оширилганди. Сув дипломатияси фаоллаштирилди. Натижада, жануб зироатчилари иккинчи ҳосил етиштириш ниятида иш юритаяпти.
Алмас Мусабеков, Қозоғистон Республикаси Сув захиралари ва ирригация вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси раҳбари:
– Олиб борилган музокаралар ва олдиндан келишиб олиниши оқибатида «Дўстлик» канали орқали мамлакатимизга секунлига 90 куб метр сув юбориляпти. Шу кунларда Чордара сув омборида 1,5 миллиард куб метр сув бор, бу эса ўтган йилдагидан 500 миллион куб метрга кўп. Ўз навбатида, Чордара сув омборидан Сирдарёнинг қуйи оқимига 4,5 миллиард куб метр оби-ҳаёт юборилди. Бу эса ўтган йилдаги кўрсаткичдан 1 миллиард куб метрга кўп. Қизилқум каналига 850 миллион куб метр сув юборилди, 590 миллион куб метри Шимолий Орол денгизига қуйилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.