Бугунги кунда бутун дунё рақамли валюта ишлаб чиқиш ҳақида бош қотиряпти. Лекин бунда салбий эҳтимоллар бор.
Американинг Fitch рейтинг агентлиги берган маълумотга кўра, рақамли пулларни жорий этиш кўплаб мамлакатларда иқтисодий тизимни хавф остига қўйиш, киберхавфсизлик муаммосини келтириб чиқариши мумкин. Маблағлар банк ҳисобларидан электрон пулга ўтиши, натижада, молиявий ташкилотлар заифлашиши мумкин, дейди экспертлар. Давлат идоралари электрон ҳамёнларда сақланаётган аҳоли маблағини чекланмаган даражада ишлата олиши ҳам хавфли. Рақамли валюталар анъанавий молия тизими ишини барбод қилиши мумкин, деб хавфсирайди аналитиклар. Қатор мамлакатларда пилот лойиҳалар ишга туширилди.
Бу йўналишла Багам ороллари ва Камбожа пешқадам.
Абдумалик Сарманов таржимаси